понедельник, 22 января 2018 г.

ЯШИРИН АККАУНТ ОЧИШ | ANONIM AKKAUNT OCHISH


Куни кеча юз берган ёнғин фожиаси ва бу фожиа қурбонлари турмушнинг тиргаклари бўлган ёшларлиги қалби бор ҳар қандай кимсани ларзага солди. Ёнғин оқибатларини ўрганган ҳар бир кимса уни айбдорларини қидиришга киришди ...
Мен ажал масаласида тўҳталишни тўғри деб билмадим. Чунки омонатини берадиган ҳам оладиган ҳам Ўзи. Мен эътиборимни қаратмоқчи бўлган жиҳат умуман бошқа. Масалани асл келиб чиқиш жиҳати ...
Тарихимизни эслаганда буюк алломаларимизу, қахрамон саркардалиримиз билан фахрланамиз. Лекин эътиборимиздан қочирадиган бир жиҳат, шу даҳоларни, дунёни зир титратган жаҳонгирларни пайдо қилган асл нарса нима эканлиги...
Шахсий муносабатим бу зафарларни сабаби икки нарсада: бири ҳаётга баҳо беришдиган тўғри дунёқарашни берадиган тарбия ва иккинчиси шу дунёқарашни ҳаётда тўғри ижроси ва ўринланишини кафолатлайдиган ҳокимият. Ўша даҳо ва қахрамонларимизга оилада ота-она, мактаб-мадрасаларда устозлар ва жамиятда жамоатчилк асл дунёқарашдан келиб чиқиб тарбия берган. Ҳокимият эса шу дунёқарашлари билан яшаши учун имконият яратиб уни бошқаларга ёйиш учун маънавий озуқа ҳамда моддий қувват берган. Натийжада қорин боқиш учун ҳар қандай камситувчига ҳизмат қилиб ҳақ ундиришга тайёр бўлган ожиз мардикорлар эмас, балки дунёга адолат ўрнатиш учун жони-ю молидан воз кеча оладиган жасур етакчилар етишиб чиқди.
Тарих, “Агар Фурот дарёси қирғоғидаги чўпоннинг қўзиси тойилса, “НЕГА ЙЎЛЛАРНИ ТЎҒРИЛАМАДИНГ ЭЙ УМАР” деб, Роббим ҳузурида сўроққа тутилишдан қўрқаман”- деган зотларни ҳам кўрди. “Мен дангасалар деб, Московни кўчасини супирадиганларни айтаман. Мен ундайлардан жирканаман” – деганларни ҳам кўрди ...
Тарихдаги шонли кунлар билан фахрланиш жамиятни юксалтирмайди. Янги зафарли кунларни қутлаш учун, тарихда зафар олиб келган ўша дунёқарашни ҳаётимизга сингдиришимиз билангина уйғонамиз.

© Маҳмуд Абдулмўмин

воскресенье, 21 января 2018 г.

ИСЛОМДА ДЎСТ - ДУШМАН ТУШУНЧАСИ | ISLOMDA DO'ST - DUSHMAN TUSHUNCHASI

ҚУДДУС ҲАҚИДА ТАҲЛИЛ| QUDDUS HAQIDA TAHLIL

АЁЛИНИ ҚИЗҒОНМАГАН - ДАЮС | AYOLINI QIZG'ONMAGAN - DAYUS

СЕТЕВОЙ МАРКЕТИНГНИ ҲУКМИ | SETEVOY MARKETINGNI HUKMI

МАЗҲАБ КЎПМИ? | MAZHAB KO'PMI?

МУРТАД ЎЛДИРИЛАДИ | MURTAD O'LDIRILADI

ХАДИС ЎРГАНИШ | HADISGA MUROJAAT QILISH YO'LI

ПСИХОЛОГИЯ | PSIXOLOGIYA

МАЗҲАБ АЛМАШТИРИШ | MAZHAB ALMASHTIRISH

МЎМИНЛИК МУҲАББАТИ | MO'MINLIK MUHABBATI

БЕНАМОЗ КОФИРМИ? | BENAMOZ KOFIRMI?

ҚИЗ БИЛАН ЯШИРИН СУҲБАТ |QIZ BILAN YASHIRIN GAPLASHISH